Tarkibiy bo'linmalar

  Yangiliklar

 

 

 

 

Bosh sahifa
Yangiliklar
Institut tarixi
Institut tuzilmasi
Rektorat
Fakultetlar
Fakultetlararo kafedralar
Bo'limlar
Axborot resurslari
Abituriyentlariga
Ilmiy anjumanlar
2011 yil - Kichik biznes va
xususiy tadbirkorlik yili

 

 

O'zbekiston Respublikasining Hukumat portali
gov.uz

 

Oliy va o'rta maxsus ta'lim
vazirligi portali
edu.uz

 

Axborot ta'lim tarmog'i

ziyonet.uz

 

 

 

 

Ilmiy anjumanlar

 

 

 

2011 yil 12-13 aprel kunlari Samarqand davlat chet tillar institutida “Chet tili o'qitish metodikasining didaktik asoslari ” mavzusidagi ilmiy-amaliy anjumani o’tkaziladi.

Anjuman dasturi

Press-release

 

Самарқанд давлат

чет тиллар институти

2011 йил 12-13 апрел

Анжуман бошланиши:

10:00

12-04-2011

ПРЕСС-РЕЛИЗ

ЧЕТ ТИЛИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИНИНГ ДИДАКТИК АСОСЛАРИ

Республика илмий-амалий анжумани

Ўзбекистон мустақилликка эришган дастлабки кунлардан бошлаб жамиятнинг маънавий янгиланишини таъминлайдиган демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти қуриш, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти ва жаҳон ҳамжамияти интеграциялашувига интилмоқда.  

Бу ўринда Республикада амалга оширилаётган янгиланишларнинг асосий объекти инсон, унинг баркамол ўсиши ва шаклланиши, шахс эҳтиёжларини қондиришга амал қиладиган механизмлар ва шарт-шароитларни  ташкил қилиш  ҳисобланади. Халқнинг бой интеллектуал  мероси ва умуминсоний қадриятлари, замонавий маданият, иқтисод, таълим, техника ва технология ютуқларидан фойдаланиб, кадрлар тайёрлаш тизимини ишлаб чиқиш Ўзбекистон ривожланишининг асоси ҳисобланади.

Бу каби муҳим ва машаққатли вазифани амалга ошириш мақсадида  1997 йилда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига биноан, Ўзбекистонда кадрлар тайёрлашнинг асосий тизими-узлуксиз таълимдир. Бу концепция Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлайдиган, шахснинг, жамиятнинг ва давлатнинг  иқтисодий, ижтимоий, илмий-техник ва маданий эҳтиёжларини  қондирувчи соҳага айланди.  

Хорижий тилларни ўрганиш Республикада узлуксиз таълим тизимининг асосий буғинларидан бирини ташкил этади. Ижодкор, ижтимоий фаол ва маънан бой шахснинг, юқори малакали ва рақобатбардош ҳам бозор иқтисодиёти шароитида, ҳам давлатлараро ва маданиятлараро муносабатлар шароитларида фаолият кўрсата оладиган кадрларни таёрлашда муҳим ўрин тутади. 1913 йилда миллий жадидчилик ҳаракати намоёндаси Маҳмудхужа Беҳбудий “Ойина” газетасининг биринчи сонида хорижий тилларни ўқитишнинг инсон маънавий юксалишидаги ўрни ҳақида ёзаган эди.  

Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият–енгилмас куч” ва бошқа бир қатор асарларида ёш авлодга эътибор қаратиб, миллатимиз бир неча тилларда сўзлаша олиш қобилияти, шунинг натижасида ўз мустақиллиги ва миллий ғурурини сақлаган ҳолда жамиятда ўз ўрнини топиб, турли жаҳолат сарқитларидан холи, эркин шахс бўлиб шаклланишига имконият яратишни таъкидлайди.

1994 йил 8 ноябрда юртбошимиз И.А.Каримов ташаббуси билан асос солинган Самарқанд давлат чет тиллар институти минтақада хорижий тилларни ўқитишда илмий-педагогик салоҳият, моддий-техник жиҳатдан таъминланиш, янги технологиялар, ўқув стандартлар, ўқув дастурлар яратишнинг асосини ташкил этади. Институтнинг ташкил этилиши ва унда хорижий тилларни мукаммал биладиган малакали кадрлар тайёрланиши “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” олдига қўйилган илк вазифалар ечимларидан бири эди.

Бугунги кунда институт кўплаб илмий ҳамда таълим ташкилот ва муассасалари билан ҳамкорлик муносабатларини амалга ошириб келмоқда. Институтнинг профессор-ўқитувчилари тил ўқитишнинг янги коммуникатив ўқув дастурларини яратиш ва уларни амалда қўллашда фаол қатнашмоқда. Буларнинг энг ёрқин намунаси сифатида инглиз филологияси ва Британия кенгаши ҳамкорлигида чет тилларни ўқитишнинг самарали усуллари борасида ишлаб чиқилган ўқув режаси ва унинг йўлга қўйилишини айтиш мумкин.  Бундай мулоқотга мўлжалланган ўқув дастури  “Learner centered” ва “Distant learning” каби ўқув тамойили асосида дидактик қайта ишлаб чиқилган. 2008 йилдан бошлаб институтнинг 10 нафар профессор-ўқитувчилари Тошкентдаги Британия кенгаши ваколатхонаси ҳузурида қайта тайёрлов курсларида малака ошириб, ўзининг самарадорлигини оқлаган дастурни фаол тарғиб қилмоқдалар.  СамДЧТИ ва Британия элчихонаси томонидан инглиз тилини ўкитиш ва қайта ўқитишга мўлжалланган ўқув-инновацион маркази ташкил этилди. 2009 йилдан бошлаб бу каби ўқув дастурлари DAAD ташкилоти билан ҳам ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Бунга дастурнинг бошлиғи Анет Вольф раҳбарлик қилмоқда, институт доцентлари Т.Ф.Ниязова,  Г.Умуровалар ҳамда ўқитувчилари Д.Киселев ва Ш.Валиевалар матннинг лингвопоэтик таҳлили бўйича инновацион дастур ишлаб чиқмокда. Ушбу дастур роман-герман филологияси факультети ўқув жараёнида қўлланилиб, ўз самарасини бермоқда.

Институтда бошқа қатор дастурлар ҳам амалга оширилмоқда. СамДЧТИ маъмурияти инновацион, информацион ва компьютер технологияларини таълим жараёнига сингдиришга катта аҳамият беради. Охирги бир неча йиллар ичида интитутда 5 та лингафон хонаси ташкил этилди ва улар талабалари ихтиёрига топширилди. Ўқув хоналари электрон ўқув доскалари, проекторлар ва зарурий техник воситалар билан қайта жиҳозланган. Институт ўзининг янги компьютер ва лингафон техникалари билан жиҳозланган италян, немис, инглиз, япон, корейс тилларини ўқитадиган ўқув марказлари билан фахрланади. Талабалар ўқув машғулотлари давомида мультимедия, электрон доска ва бошқа ўқув қуролларидан кенг фойдаланадилар. Институт маъмурияти, таълим жараёнининг дидактик мослаштирилиши талабидан келиб чиқиб, талабаларнинг узлуксиз мустақил ишлашлари учун  тегишли шароитлар яратиб бермоқда. Инновацион лингафон ўқув марказлари талабаларга дарсдан ташқари вақтларда интернетдан керакли маълумотлар олиб, он-лайнда ишлашларига имкон беради.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Самарқанд давлат чет тиллар институти  жамоасининг ташаббуси билан жорий йилнинг 12-13 апрел кунлари  Самарқандда ўтказиладиган “Чет  тилларини  ўқитишнинг  дидактик  асослари” мавзусидаги илмий-амалий конференциясининг ташкил этилиши ҳозирги куннинг долзарб мавзуларидан ҳисобланади.

Анжуманнинг ўтказилишидан мақсад чет тилларини ўқитиш методикаси бўйича жамланган тажрибалар билан ўртоқлашиш, сохага оид чоп этилаётган янги ўқув, ўқув-услубий адабиётларнинг мавзуларини мувофиқлаштириш, замонавий услубий тавсиялар билан бойитишдан иборат. Шунингдек, давр талабидан келиб чиққан ҳолда, таълим соҳасига татбиқ этилаётган янги ахборот ва педагогик технологиялар борасида тажриба алмашиниш назарда тутилган.  Чет тилларини ўқитишда интенсификация ва педагогик муаммолар тадқиқига эътибор қаратилади. Конференцияда замонавий дидактика талабларига жавоб бера оладиган дидактик муаммолар, психолингвистика, маданиятшунослик, мулоқот назарияси ва социолингвистика, инновацион ва амалий йуналишларидаги масалалар ечимига эътибор қаратилади. Конференциянинг кун тартибида хорижий тилларни касбий-мутахассислик талаблари бўйича ўқитишда замонавий махсус дидактикани қўллаш, буларнинг бутун дунё  замонавий бозор иқтисодиёти шароитларига мослигига эътибор қаратилмоқда.

Koнференция Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда бир қатор олий таълим муассасалари кўмагида ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, юртимизда аккредитациядан ўтган хорижий фан ва таълим ташкилотлари, жумладан, DAAD, British Council, Goethe Institut, JICA, KOICA, Корейс таълим маркази, Миср Араб республикаси фан ва таълим маркази, Франция, Жанубий Корея, Япония элчихоналар ва шу каби нуфузли ташкилотлар анжуманда қатнашиш истагини билдиришган.

Анжуманнинг Фахрий меҳмонлари сифатида М.М.Каримов (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари), З.Т.Мирзаев (Самарқанд вилояти ҳокими),  Италия элчиси жаноб  Жованни Ричулли, Корея элчиси жаноб Чон Де Ванг, Ўзбекистондаги Британия Кенгаши директори жаноб Стив Макналти, Катя Дозе (DAAD ташкилотининг Ўзбекистондаги директори), Аҳмад Ражаб Муҳаммад Али Ризқ (Миср Араб Республикаси фан ва таълим маркази директори), Ким Дон-Хо (“KOICA” ташкилотининг Ўзбекистондаги директори), Л.В.Никитина (Россия ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги вакиллиги раҳбари) ва бошқаларнинг иштирок этиши кутилмоқда.  

Анжуманда Ўзбекистонннинг турли олий ўқув юртларидан профессор- ўқитувчилар қатнашадилар. Жумладан, профессор А.А.Абдуазизов (ЎзМУ),  ЎзДЖТУ профессорлари Д.У.Ашурова, Ж.Якубов, А.Э.Маматов, А.С.Лиходзиевский, ва М.И.Расулова,  профессорлар С.Р.Рахимов  ва М.Умарходжаев (АнДУ),  доцент Ф.Ш.Алимов (АнДУ), професор Ж.Жалолов (ТПУ), профессорлар К.Шодмонов, С.Саидов (БухДУ), профессор В.Н.Ким (ТошВИ), шунингдек, СамДЧТИ профессорлари Ш.С.Сафаров, Н.К.Турниёзов, А.М.Бушуй, Б.Х.Ризаев, У.Санақулов, Т.А.Бушуй, М.М.Махмудова, Х.З.Хайруллаев, И.Ҳ. Хожиев, Р.Т.Шодиев ва бошқалар.

Бундан ташқари, конференцияда Ўзбекистон Республикаси ОЎТМВ кўрсатмаси асосида Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасаларининг хорижий тиллар кафедраси мудирлари ҳам қатнашадилар.

Ҳозирда ташкилий қўмита томонидан анжуман иштирокчилар ва фахрий меҳмонлар учун иш куни тартиби ва дастури ишлаб чиқилган. Дастурга мувофиқ 12 апрел куни анжуман очилишида ўнта дастурий маъруза, йигирмага яқин энг замонавий педтехнологияларга асосланган “мастер класс” ўтказилиб, шўъбаларда 150 дан зиёд илмий-инновацион ва методологик маърузалар, хабарлар тингланиши назарда тутилган. Бундай катта ҳажмдаги илмий-амалий материалларни тинглаш, хулосалар чиқариш ва тавсиялар бериш мақсадида шўъба-секциялар ташкил этилади, котибият ҳар бир эътиборга молик ҳолатни қайд этиб боради. Хусусан, анжуманда иштирок этишадиган Республикамизнинг таниқли услубчи-олимлари, профессорлар А.Абдуазизовнинг «Хорижий тиллар мутахассисларининг малакасини ошириш муаммолари» (ЎзМУ), А.Маматовнинг «Сўзнинг миллий-маданий таркиби талабанинг лисоний шахсини тарбиялаш манбаси сифатида» (ЎзДЖТУ),  мавзусидаги, М.Расулова  (ЎзДЖТУ), С.Рахимов (Андижон ДУ), Ж.Жалолов (ТДПУ) ва бошқа кўплаб мутахассисларнинг чет тиларни ўқитиш бўйича энг янги услублар борасидаги маърузалари кутилмоқда.

СамДЧТИ ректори, ташкилий қўмита раиси,  профессор Ш.С.Сафаровнинг фикрига кўра, ўтказилажак бундай кенг кўламдаги Республика илмий-амалий анжумани нафақат илмий-амалий мақсадларни назарда тутади, балки анжуманда бир қатор хорижий ҳамкорларнинг иштирок этишлари бу анжуман салоҳиятини янада оширади, унга маданиятлараро мулоқот маъносини беради ва илғор илмий-педагогик тажрибалар алмашинувига ва янги педагогик ғоялар туғилишига замин ҳозирлайди. СамДЧТИ раҳбарияти анжуман  олий ўқув юртлари орасида ва мутахассислар ўртасида доимий ва изчил кечиши лозим бўлгани илмий-педагогик ҳамкорлик жараёнини янги босқичга кўтаришига умид боғлашган.

Дастурда турли мамлакатлардан ташриф буюрадиган хорижий мутахассисларнинг  тақдимотлари кўриб чиқилади.  Жумладан Стив Макналди, Ким Ёнг Де, Аҳмад Муҳаммад Али Ризқ, С.Велар ва бошқалар. Улар талабалар ва ўқитувчиларни хорижий тилларни ўқитишдаги замонавий методологик ва ўқув ишланмалар билан таништирадилар.

Ташкилий қўмитанинг махсус вазифаларидан яна бири ўзбек ва хорижий мутахассислар ўртасида конференция мавзувий  шўъбаларининг  “давра суҳбати” атрофида режалаштирилган ҳамкорликни йўлга қўйиш саналади.  Шўъбаларда хорижий мутахасислар Анет Вольф, Марион Грайн, Иван Гонсалез, М.Тоскани, Сузуки Нанаи, Жов Хо, Ма Суи Линг, Ким В.Н, Нам Хянг Ван, Квон Донг –Дин  ва бошқалар ўз маърузалари билан иштирок этишади. Ишни бў йўсинда ташкил этиш, ўзбек ва хорижий мутахассисларга яқин ва бевосита ҳамкорлик руҳида ишлашга имкон беради. Муҳокама жараёнида хорижий мутахассислар тингловчиларга хорижий тилларнинг интерактив ўқитиш тажрибаси, “биринчи” ва “иккинчи” хорижий тилларни ўқитиш таҳлили натижаси ҳақида, шунингдек улар ўқув жараёнига янги инновацион дидактик ўқув дастурларини киритиш ҳақида фикр алмашадилар. Шеърият ҳам тилшуносликнинг лингво-маданий қисми ҳам назардан четда қолмайди. Ўтказилаётган конференциядан фақатгина илмий амалий натижалар кутилиётгани йўқ. Ташкилий қўмита бунда яна маданиятлараро илмий-педагогик тажриба ва академик ғоялар алмашинувини ҳам кўзатишни назарда тутмоқда.  Шунингдек, СамДЧТИ маъмурияти бу конференциядан олий таълим муассасалари ва касблараро янги ҳамкорлик оқимини  кутмоқда.  Конференциядан кутилаётган аниқ натижалар,  ўсиб келаётган ёш олимларнинг ўз илмий, методологик ва педагогик лойиҳаларини интерфаол усулларда алмашиниши, ўз илмий ижоди ҳақида маълум қилиши, хамда биринчи манбалар - илмнинг турли йўналишлари  мутахассисларидан янгиликларни эшитиш имкониятида ўз аксини топади.  Конференция учун барча зарурий шароитлар ва академик муҳитни яратиш билан ташкилотчилар яна бир бор Ўзбекистонда илмий мерос ва янгиликларга кенг имконият очиш тамойилининг  устунлигини таъкидлайдилар. Бундай муҳим йиғин таълим тизимининг ривожига ва принципларига ўзига хос ҳисса бўлишига ишонамиз.

Конференциянинг мазмуни унинг Ўзбекистон раҳбарияти ва ҳусусан Президенти И.А.Каримовнинг хорижий тилларнинг олий таълим масканларида ўргатилиши лозимлиги, мамлакатнинг барча олий таълим муассасаларида хорижий тилларни самарали ўқитиш учун зарурий илмий, педагогик, метадологик ва ўқув базасини мустаҳкамлаш зарурлиги ҳақидаги фикрларига таянган ҳолда танланган.

Ташкилий қўмита олдида таҳририй гуруҳ тузиш  ва илмий маъруза ва мақолаларни чоп этиш учун таёрлаш вазифаси туради. Шунингдек, ўнлаб мақолаларнинг чоп этилиши назарда тутилмоқда. Демак, бошланган ташаббус конференция ишидан сўнг ҳам давом этади.

 

Мурожаат учун маълумотлар :

Самарқанд давлат чет тиллар институти

“Чет тили ўқитиш методикасининг дидактик асослари”

Республика илмий-амалий анжумани

Бустонсарой 93, Самарқанд, 140104, Ўзбекистон Республикаси

Тел: (+99866) 233-78-73;

(+99866) 233-78-43

Факс: (+99866) 210-00-18

e-mail: ssifl_info@edu.uz

 

Чоп этилган

06 апрел 2011 йил

Соат: 10:00

URL: http://samdchti.uz/press.html

 

 

 

 

 

 

Copyright © 2006-2011  SAMARQAND DAVLAT CHET TILLAR INSTITUTI